22 Iyun 2022 1771

“Кварц” AЖнинг 89,78% акциялар пакетини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган таклифларни қабул қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” AЖ (кейинги ўринларда – “UzAssets” АЖ ёки Сотувчи) “Кварц” AЖ (кейинги ўринларда – Жамият ёки Кварц) устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – Битим ёки Сотув). Делойт халқаро компанияси ушбу битим бўйича “UzAssets” АЖ консультант вазифасини бажаради.

Компания тўғрисида қисқача маълумот:

Жамият республикадаги энг йирик силлиқланган шиша листлари ва шиша идишлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ички бозорда шиша қадоқлари ва листлари ишлаб чиқаришнинг қарийб 50 фоиз ҳамда шиша банкалар ишлаб чиқаришнинг 95 фоиз улушига эга. Жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш қуввати Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, бундан ташқари, қўшимча иккита носоҳавий қишлоқ хўжалиги ва йилқичилик активлари мавжуд. Жамият даромади 2021 йилда 423 млрд.сўмни ташкил етган, бу 2020 йилга нисбатан 37 фоизга ўсган.

Жамиятда 2021 йил июн ойида, кунига 400 тонна силлиқланган ойна ишлаб чиқариш қувватига эга, янги ишлаб чиқариш линиясини ишга туширилган. Силлиқланган ойна ишлаб чиқаришнинг бир неча баробар ортиши (кунига 600 тоннагача) ва республикада унга бўлган талабнинг юқорилиги Жамиятнинг даромадини 1,5 баробардан кўпроқ ошишига, бозордаги ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва экспорт ҳажмини ошириш имкониятларини таъминламоқда.

Битимни амалга ошириш жараёни

Савдо жараёнлари барча манфаатдор томонларнинг (кейинги ўринда – Иштирокчилар) аризаларини қабул қилиш орқали, рақобатга асосланган жараён сифатида ташкил этилади. Иштирокчилар инглиз, рус ёки ўзбек тилларида тайёрланган хат кўринишидаги аризаларни, 2022 йил 29 июл Тошкент вақти билан соат 18:00 дан кечиктирмай rmukhametshin@deloitte.kz , ivazhov@deloitte.kz va l.goyibov@uz-assets.uz электрон манзилларига юборишлари лозим.

Aризада қуйидагилар бўлиши керак:

  1. ариза берувчининг тўлиқ номи ва манзили;
  2. ариза берувчининг устав капиталидаги тегишли улушлари кўрсатилган якуний фойда олувчилар (бенефициарлари) рўйхати;
  3. ариза берувчининг бизнесининг тавсифи, шунингдек унинг Битимда иштирок етишдан стратегик манфаатдорлиги тавсифи;
  4. 2019 ва 2020 йиллар учун аудитдан ўтказилган молиявий ҳисоботлар, шунингдек, 2021 йил учун аудитдан ўтказилмаган (агар мавжуд бўлса, 2022 йилнинг биринчи ойлари учун);
  5. Таъсисчилар, якуний фойда олувчилар ва Иштирокчининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш ва тергов ишлари қўзғатилмаганлиги ҳамда сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларида кўрсатилмаганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг шунга ўхшаш рўйхатларига киритимаганлиги тўғрисидаги Иштирокчи расмий бланкасидаги маълумотнома;
  6. “Жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида фаолият юритилишини тасдиқловчи Иштирокчи расмий бланкасида маълумотнома.

Тақдим этилган аризалар асосида “UzAssets” АЖ томонидан биринчи босқич иштирокчилари танлаб олинади ҳамда улар билан маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисида битим (кейинги ўринларда – Ошкор этмаслик битими) имзолаш таклиф этилади. Ошкор этмаслик битими имзолангандан сўнг Иштирокчиларга жараён хати юборилади ва Жамият тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш учун Делойт компанияси томонидан ташкил этилган, виртуал маълумотномалар хонаси (VDR)га кириш имконияти тақдим этилади.

Қўшимча шартлар (Дисклеймер):

“UzAssets” АЖ сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потентциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган “UzAssets” АЖ, Жамият ва Делойтнинг Жамиятни сотиш билан боғлиқ бирор бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. “UzAssets” АЖ ва Делойт ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки “UzAssets” АЖ, Жамият ва Делойт томонидан кўзда тутилган режа жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech