Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда Сотувчи) “Ўрта Осиё Транс” АЖ (кейинги ўринларда – Компания) устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – Битим ёки Сотув). Merritz юридик фирмаси бошчилигидаги консорциум ушбу битим бўйича Сотувчи маслаҳатчиси вазифасини бажаради.
Компания тўғрисида қисқача маълумот
Компанияда халқаро юк ташиш, транспорт экспедицияси ва логистика соҳасидаги 82 малакали мутахассис ишлайди. Компания Ўзбекистон Республикаси транспорт марказида: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қумариқ кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган.
Ўзбекистонда транспорт-экспедиторлик хизматларини ривожлантириш учун туртки бўлган чоралардан бири 2021 йилнинг август ойида “транспорт ва логистика маркази” тушунчасини белгилаб берган “Транспорт тўғрисида”ги Қонуннинг (9 йил 2021 ноябрда кучга кирган) қабул қилинишидир. Ўзбекистон экспорт салоҳиятининг прогноз ўсиши шароитида логистика марказлари ва омбор терминалларини яратиш ва ривожлантириш эҳтиёжи ортиб бормоқда, шунинг учун компанияга тегишли ҳудуддан мамлакатдаги йирик аэропортга яқинлиги ҳисобга олинган ҳолда, бундай марказни яратиш учун фойдаланиш мумкин. Компаниянинг 2021 йилдаги тушуми 2,43 миллиард сўмни ташкил этиб, тезлик ва ишончлилик, юкларни йўқотиш ёки шикастланиш хавфи пастлиги ҳамда уларни “эшикдан-эшиккача” етказиб бериш имконияти туфайли автотранспорт талабининг ўсиши кутилмоқда.
Битимни амалга ошириш жараёни
Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган. Жараён манфаатдор харидорлардан таклифларни қабул қилиш ва бир ёки бир нечта манфаатдор иштирокчилар билан кейинги музокаралардан иборат бўлади.
Иштирокчиларга инглиз, рус ёки ўзбек тилларида хат шаклида ўз қизиқишларини билдириш (кейинги ўринларда – Ариза) ва қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилинган ҳолда юбориш сўралади:
битимни ўз ва/ёки қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятга эгалиги тўғрисида;
таклиф қилинаётган битимнинг асосий шартлари (мажбурий бўлмаган таклиф);
муассислар ва бенефициарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаганлиги ва терговларнинг мавжуд эмаслиги, Харидорнинг мансабдор шахсларининг исмлари сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг шу каби рўйхатларига киритилмаганлиги тўғрисида;
Компания жамоаси учун ижтимоий шартларни амалдаги жамоат шартномасидан кам бўлмаган ҳолда бажариш имконияти ва тайёрлиги;
“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига риоя қилиниши тўғрисида.
Аризалар ва санаб ўтилган ҳужжатларнинг тақдим этилиши Иштирокчига виртуал маълумотлар хонасига кириш ҳамда Merritz томонидан тайёрланган маълумотларни батафсил ўрганиш имкониятини беради. Бунинг учун иштирокчилар билан Ошкор этмаслик тўғрисидаги битим имзоланади. Ушбу босқичда иштирокчиларга Мажбурий таклифга қўйиладиган асосий талабларни ўз ичига олган жараён хати ва акцияларни сотиб олиш бўйича олди-сотди шартномаси лойиҳаси («Шартнома») тақдим этилади. Мажбурий бўлмаган таклифлар кўринишида аризаларни топширишнинг охирги муддати 2022 йил 24 июнь Тошкент вақти билан соат 18:00 гача.
Аризалар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши керак: dbayzakova@merritz.com, spulatova@merritz.uz ва d.zaripov@uz-assets.uz Аризалар бериш жараёни барча Иштирокчилар учун очиқ.
Мажбурий таклифларни қабул қилиш муддати кейинги босқичга ўтказилган иштирокчиларга Консултант томонидан қўшимча равишда хабар қилинади. Қабул қилинган Мажбурий таклифлар асосида УзАссетс икки ҳафта ичида музокараларга қабул қилинган инвесторлар рўйхатини аниқлайди, улар танлов натижалари тўғрисида шахсан хабардор қилинади. Иштирокчилар мажбурий нарх таклифлари билан бирга Шартнома лойиҳасига ўз таклиф ва изоҳларини ҳам тақдим этиши зарур, ушбу таклифлар музокара босқичида муҳокама қилиниши мумкин.
Музокаралар давомида нарх таклифи ва Шартнома бандлари бўйича келишилган шартларининг энг яхши комбинациясини таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб эълон қилинади. Сотувчи ғолибни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан Битим тузишга таклиф қилади.
Қўшимча шартлар
Сотувчи сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Сотувчи, Консультант ва Компания томонидан давлат акция пакетини сотиш билан боғлиқ бирор бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Сотувчи ва Компания ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан: