30 Noyabr 2021 1300

“Қўқон механика заводи” АЖ устав капиталидаги 64,08 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида Эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ томонидан 2021 йил 20 октябрдаги Эълонга мувофиқ, “Қўқон механика заводи” АЖ устав капиталидаги 64,08 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини 2021 йил 24 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, жараёнда қатнашиш учун Талабгорларга қўшимча имконият тақдим этишга қаратилган.

Қўшимча маълумотлар билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech