6 Sentyabr 2022 518

“Қибрай шароб” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” АЖ томонидан 2021 йил 16 июлдаги Эълонга мувофиқ, “Қибрай шароб” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 12 октябр куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилганилигини маълум қилади. Жараён самарадорлигини ошириш мақсадида устав капиталидаги 100 фоиз улушнинг энг кам сотиш баҳоси баҳолаш қийматига мос равишда 35 млрд.сўм миқдорида белгиланди.

Ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, жараёнда қатнашиш учун Талабгорларга қўшимча имконият тақдим этишга қаратилган.

Шу муносабат билан қуйидаги муддатлар узайтирилди:

-иккинчи босқичга қабул қилинган иштирокчилар рўйхатини (Short-List) шакллантириш – тижорат ва молиявий таклифларни кўриб чиқиш ва уларни 2022 йил 17 октябргача хабардор қилиш;

-иккинчи босқич иштирокчилари томонидан Ошкор этмаслик тўғрисидаги битимни имзолаш 2022 йил 22 октябргача этиб белгиланди.

Aризалар ва мажбурий таклифлар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши керак: SSandykbayeva@kpmg.com, sospanov@kpmg.kz ёки a.mullajonov@uz-assets.uz

Қўшимча маълумотлар билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech