8 Iyul 2022 486

“Урганч шароб” АЖ нинг 53,94 фоиз улуши сотилганлиги тўғрисида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” АЖ “Урганч шароб” АЖ  устав капиталидаги 53,94 фоиз давлат улушини 11,5 млрд. сўмга сотиш тўғрисида “Jayhun Ulgurji” МЧЖ билан келишувга эришганлигини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда, хусусийлаштириш бўйича консультантнинг тавсияларига асосан, шаффоф ва рақобат асосида, халқаро профессионал консультантни жалб этган ҳолда очиқ савдо жараёни орқали амалга оширилган.

Бунда, KPMG халқаро компанияси  хусусийлаштириш бўйича консультант  ва “Dentons” халқаро юридик компанияси ҳуқуқий кўмаклашиш мақсадида жалб этилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech