1 Iyun 2022 633

“93-Махсус трест” АЖнинг 85,71 фоиз акция пакетини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган таклифларни қабул қилиш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ–6167-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринлардаСотувчи) “93-Махсус трест” АЖ (кейинги ўринларда – Компания) устав капиталидаги 85,71 фоиз акциялар пакетини рақобатга асосланган сотув жараёни орқали сотиш режасини эълон қилади (кейинги ўринларда – Битим ёки Сотув). Merritz юридик фирмаси бошчилигидаги консорциум ушбу Битим бўйича Сотувчи маслаҳатчиси вазифасини бажаради.

Компания тўғрисида қисқача маълумот

Компания технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш, саноат корхоналарининг конструкциялари ва тизимларини ўрнатиш, насос, компрессор ва бошқа мураккаб механизмлар соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган бош пудратчи қурилиш-монтаж ташкилотларидан биридир.

Бошқа лойиҳалар қаторида компания “Тулей” ва “Қорақалпоқ” газ компрессор станциялари, “Хива— Бейнеу” газ қувури, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электрон саноат объектлари, Тошкент шаҳридаги чинни, лак-бўёқ ва мотор заводлари, Бекобод шаҳридаги Ўзбек металлургия заводи (янги қувватлар) ва бошқа ишларни муваффақиятли якунлаган.

Компаниянинг 8 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги 16 та ҳудудий бўлинмалари мавжуд.

Компанияга Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Чимкент кўчаси, 17-уй манзилида жойлашган бинонинг бир қисми эгалик ҳуқуқи асосида тегишли.  

 Битимни амалга ошириш жараёни

Сотув жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган таклифларни тақдим этишнинг рақобатга асосланган жараёни сифатида ташкил этилган.

Ҳозирда Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);

Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/ таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;

битимни ўз ва/ёки қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш имкониятига эгалиги тўғрисида;

муассислар ва бенефициарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаганлиги ва терговларнинг мавжуд эмаслиги, Харидорнинг мансабдор шахсларининг исмлари сохта тадбиркорлар ва банкротларнинг халқаро рўйхатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг шу каби рўйхатларига киритилмаганлиги тўғрисида;

Компания жамоаси учун ижтимоий шартларни амалдаги жамоа шартномасидан кам бўлмаган ҳолда бажариш тайёрлиги ва имконияти;

“Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига риоя қилиниши тўғрисида.

Мажбурий бўлмаган таклифлар кўринишида аризаларни топширишнинг охирги муддати 2022 йил 7 июл куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар.

Аризалар қуйидаги электрон манзилларга юборилиши керак: dbayzakova@merritz.com, spulatova@merritz.uz

Ариза топшириш жараёни барча иштирокчилар учун очиқ. Барча иштирокчилар потенциал иштирокчилар реестрига киритилади.

Кейинги босқичга ўтган потенциал инвесторлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланиб, Актив фаолияти бўйича умумий маълумотлар жойлаштирилган витруал ахборот хонаси (VDR)га кириш имконияти яратилади.

Шу билан бирга, сотиш жараёнининг кетма-кетлиги, унинг шартлари ва кейинги босқичлар тўғрисидаги хабарлар қўшимча равишда Консультант томонидан Талабгорларга батафсил маълум қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун юқоридаги электрон манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Қўшимча шартлар

Сотувчи сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Сотувчи, Консультант ва Компания томонидан давлат акция пакетини сотиш билан боғлиқ бирор бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Сотувчи ва Компания ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Сотувчи, Компания ва Консультант томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; ва/ёки

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech