«UzAssets» АЖ бошқарув раиси Б. Абдиназаровнинг «Халқаро молияни жалб қилиш: кичик ва ўрта бизнесдан йирик компанияларгача» форумида иштироки

2026 йил 18 февраль куни «Халқаро молия жалб қилиш: кичик ва ўрта бизнесдан йирик компанияларгача» мавзусида форум бўлиб ўтди. Мазкур форум «Finasia Capital», «Societe Generale» банки ҳамда «Dentons» компаниялари томонидан ташкил этилди.

Тадбирда халқаро молия институтлари, жумладан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро молия корпорацияси (IFC), компаниялар ҳамда давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон иқтисодиётига халқаро капитал жалб қилишнинг устувор йўналишлари, институционал ислоҳотларнинг самарадорлиги, корпоратив бошқарув стандартларини такомиллаштириш ҳамда капитал бозорларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

«Ўзбекистонга халқаро молия оқими: асосий омиллар ва кутилмалар» мавзусидаги панел сессиясида «UzAssets» АЖ бошқарув раиси Б. Абдиназаров давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, уларнинг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, халқаро молиявий ҳисобот стандартларини кенг жорий этиш, халқаро ва миллий кредит рейтингларини яхшилаш, ESG рейтингларини олиш ва такомиллаштириш, кузатув кенгашларида мустақил аъзолар улушини ошириш орқали корпоратив бошқарувни мустаҳкамлаш, шунингдек евробондлар чиқариш орқали халқаро капитал бозорларига чиқиш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида лойиҳаларни молиялаштириш, халқаро кредит рейтинглари ҳамда капитал бозорлари инструментлари юзасидан амалий тажриба алмашиш сессиялари ташкил этилди.

Yangiliklar

Kategoriya

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning telegram kanalimizga obuna bo'ling

 

Jamiyatimizda sodir bo'layotgan yangiliklarni o'tkazib yubormaslik uchun telegram kanalimizga obuna bo'ling

Skip to content