22 Iyun 2022 460

"Jizzax Plastmassa” АЖ устав капиталидаги 85,84 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ томонидан 2021 йил 19 ноябрдаги Эълонга мувофиқ, “Jizzax Plastmassa” АЖ устав капиталидаги 85,84 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 30 июн куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, жараёнда қатнашиш учун Талабгорларга қўшимча имконият тақдим этишга қаратилган.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризалар бериш ва уларни қуйидаги электрон почта манзилларига юбориш лозим:

Chingiz.babaev@uz.gt.com  ва nematulla.karimov@uz.gt.com

Қўшимча маълумотлар билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech