16 Iyul 2022 916

“93-махсус трест” АЖ устав капиталидаги 85,71 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган таклифларни қабул қилиш муддатини узайтириш тўғрисида эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2022 йил 1 июндаги Эълонга мувофиқ, “93-махсус трест” АЖ устав капиталидаги 85,71 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини 2022 йил 20 август куни Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, жараёнда қатнашиш учун Талабгорларга қўшимча имконият тақдим этишга қаратилган.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилларига юбориш лозим: dbayzakova@merritz.com ва spulatova@merritz.uz

Қўшимча маълумотлар билан қўйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech