Корхона 2000 йилларнинг бошларига қадар Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва қурилиш тармоқлари учун плёнка ва қувурларнинг ягона/асосий етказиб берувчиси бўлган. Корхонада ишлаб чиқариш ва маъмурий объектлари замонавий ва кенг саноат инфратузилмасига эга 12,5 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу қисқа вақт ичида қўшимча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.
Корхона устав капиталидаги 85,84 фоиз улуш кейинчалик сотиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets инвестиция компанияси” АЖга устав капиталига берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 4-мартдаги
“2015 — 2019 йилларда таркибий қайта ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПФ-4707-сон Фармонига мувофиқ, корхонада “3000 мм кенгликдаги полиэтилен плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “НД 50 ÷ 250 мм ва НД 710 ÷ 1200 мм полиэтилен қувурлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари амалга оширилган.
Корхонанинг умумий майдони 12,5 гектар, умумий қурилиш ости майдони 34 914,5 кв.м.ни ташкил этади. Корхонада 150 нафар ишчи-ҳодим доимий фаолият олиб бормоқда.
Қурилиш, сув таъминоти ва канализация тизимларида турли диаметрли полиэтилен қувурлардан фойдаланадиган асосий истеъмолчилар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қошидаги пудратчилардир. Полиэтилен қувурларни ишлаб чиқариш жараёнида, асосан, Шўртан ва Устюрт газ-кимё заводларида ишлаб чиқарилган хомашё (полиэтилен гранулалар) ишлатилади.
Корхона маҳсулотлари Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистонга муваффақиятли сотилмоқда. Корхона Европа, Яқин Шарқ, Россия Федерацияси ва Туркиянинг ихтисослашган инвесторлари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш орқали маҳсулот турларини кўпайтиришга фаол сармоя киритмоқда.
Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган махсулот ва хизмат турлари:
Корхонанинг 2021 йил якунларига кўра соф фойдаси 704,5 млн.сўм бўлиб, режага нисбатан 106,85 %га бажарилган бўлиб, соф тушуми 20,56 млрд.сўмни ташкил этади.
“Жиззах Пластмасса” МЧЖ молиявий кўрсаткичлари.